Асосий ўзгартиришлар қуйидагича:

  • Лойиҳалар ғолиб деб топилиши учун минимал овозлар сони 50 та этиб белгиланди (бунгача 10 та эди);
  • Жиҳозлаш лойиҳалари учун энг юқори қиймат базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 минг баравари (824 млн сўм) этиб белгиланди (бунгача 4 минг баравар эди).

Қуйидаги ҳолатларда «танаффус» бериш амалиёти қўлланмайдиган бўлди:

  • маҳаллалари сони 15 та ва ундан кам бўлган туман(шаҳар)даги маҳаллаларга;
  • «ТОП-100» таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларга;
  • лойиҳани шериклик асосида амалга оширган маҳаллаларга.

Бунда, лойиҳа киритиш имконияти чекланган маҳаллаларга шерикчилик асосида лойиҳаларни амалга оширишга рухсат берилади.

Овоз бериш босқичи якунлангандан сўнг, 10 кун давомида қўшимча ғолиб лойиҳаларни аниқлаш бўйича 5-босқич ўтказилади.

Қўшимча ғолиб лойиҳалар қуйидаги усулларда аниқланиши мумкин:

  • Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг депутатлари ғолиб бўлмаган лойиҳага етишмаган маблағни туман бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан ажратиш орқали;
  • Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари – ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан битта лойиҳани танлаш орқали.