Қайд этилишича, 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 623 та таклифлар келиб тушди ҳамда 18 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилди.

Саралашдан ўтган лойиҳалар учун 19-21 август кунлари 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади.

Шундан сўнг, 22 августдан 31 августга қадар лойиҳаларга овоз берилади.

"Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда фаол бўлинг!" — дейилади хабарда.