Ҳукумат апрель ойида коронавирус пандемияси туфайли ташқи қарз лимити қайта кўриб чиқилишини маълум қилган эди.

Яқинда S&P рейтинг агентлиги ташқи қарз  кутилганидан кўра юқори суръатда ўсаётганини қайд этди .

Халқаро ташкилотлар тавсиясига кўра, Ўзбекистон учун ташқи қарз бўйича максимум кўрсаткич ЯИМга нисбатан 55%ни  ташкил этади. Молия вазирлиги бу чегарани 50%дан паст бўлиши керак деб баҳолаган. 2019 йилнинг якунига кўра бу кўрсаткич 27% атрофида, аниқроғи 15,6 млрд доллар, шундан 10,7 млрд $ ҳукумат номидан, 4,9 млрд $ доллари ҳукумати кафолати остида олинган.