Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Россия федерациясининг Татаристон республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди. Мулоқотда коммуникация соҳасидаги лойиҳа муҳокама қилинди.
Музокараларда Татаристон республикасининг “Таттелеком” AЖ раҳбари Aйрат Нуритдинов вилоятимизда телекоммуникация тармоғини янада ривожлантиришга доир янги лойиҳа ҳақида сўзлаб берди. Шу жойнинг ўзида тақдимот ўтказилди.
Корхонанинг маркетинг ишлари бўйича директори Фарид Каримов корхона фаолияти билан бевосита танишиш учун Қозон шаҳрига соҳа ходимларини таклиф етди. Ишчи руҳда ўтган мулоқотда, томонлар лойиҳанинг амалий аҳамияти, зарурати ҳамда истиқболи хусусида фикр алмашишди.
Дастлабки музокараларда Зойир Мирзайев лойиҳани янада мукаммаллаштириш, соҳа ходимлари иштирокида атрофлича ўрганиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.
Маълумот ўрнида, “Таттелеком” AЖ Татаристондаги энг йирик универсал алоқа оператори бўлиб, мижозлари салмоғи қарийб 2 миллион нафар. Компания кўрсатадиган хизматлар мажмуи – стационар алоқа, интернет, рақамли ва кабел телевиденийесини ўз ичига олади.