Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, мазкур ҳодиса оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Бош консулхона ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат Бош консулхона назоратига олинган. Ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида маҳаллий масъул идоралар ва тергов органлари билан зарур алоқалар ўрнатилган.
Вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини суд-тиббий экспертиза ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилади.