Жорий йилнинг 1 декабридан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ташаббуси билан юртимиздаги мактаб ўқувчилари, талабалар ва дастурлашга қизиқувчи барча ёшларимиз учун “IT MARAFON – 2021” танлови ташкил этилмоқда.

Бунда дастурчилар оммабоп дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда мураккаб алгоритмли масалаларни ишлаши ва ўзига берилган виртуал масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Марафон уч босқичда бўлиб ўтади:

Биринчи босқич — 45 кунлик дастурлаш бўйича билимларни ошириш жараёни. Бунда ТАТУ профессор-ўқитувчилари томонидан барча иштирокчиларга танловга қўйиладиган масалаларни ечиш бўйича керакли тушунча ва йўриқномалар берилади. 45 кунлик марафоннинг интенсив дарслари бепул онлайн олиб борилади. Марафон натижалари юқори бўлган иштирокчилар совринли босқичлар яъни, иккинчи ва учинчи босқичга йўлланма оладилар.

Иккинчи босқичда фақат ТАТУ ёки филиалларининг биринчи босқич талабалари қатнашиб, совринга эга бўладилар. Иккинчи босқич 2021 йилнинг январь ойи охирида ТАТУ ва филиаллари миқёсида ўтказилади.

Учинчи босқич 15—30 ёшгача бўлган иштирокчилар орасидан тузилган жамоалар ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу босқичда мамлакатимизнинг барча ёшлари жамоа (3 кишилик) кўринишида қатнашишлари мумкин. Учинчи босқич 2021 йилнинг май ойи охирида Республика миқёсида ўтказилади.

“IT MARAFON – 2021” дастурлаш мусобақасининг барча ғолиблари жами 60 000 000 сўм соврин жамғармасига эга бўлишади.

Дастурлаш марафонида 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин.

Марафонда C++, C#, Java, Python ва бошқа дастурлаш тилларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Маълумот учун: robocontest.uz сайтида спорт дастурлаш бўйича ўзбек тилида курслар мавжуд.

Рўйхатдан ўтиш: robocontest.uz/register

Батафсил: https://bit.ly/IT-MARAFON2021

Иштирокчиларда марафон бўйича қўшимча саволлар бўлса телеграм орқали @robocontest_chat га мурожаат қилишлари мумкин.