Учрашув аввалида уюшма раҳбарияти томонидан Россия компаниясига мамлакатимизнинг чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасидаги ишлаб чиқариш имкониятлари, инвестицион ва экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Шунингдек, хорижий инвесторлар учун давлат томонидан берилган имтиёз ва яратилган шароитлар ҳақида ахборот берилди.

Ўз навбатида “ТАВРО” компанияси раҳбари Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида ўсиш динамикаси кузатилаётгани, шу боис Россия компаниялари Ўзбекистонга ўз сармояларини киритишга катта қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Мулоқот давомида Россия компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янги корхона очиш ташаббусини билдирди. Шу мақсадда уюшмага аъзо корхоналарга ташриф буюриб у ерда яратилган шароитларни ўрганишни режа қилган.

Шунингдек, “ТАВРО” компанияси Ўзбекистон бозорига ўзининг пойабзал ишлаб чиқариш учун пардозланган чармлар, премиум ва ўрта сегментдаги чарм-атторлик буюмлари билан кириб келишни режалаштиряпти, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

Мулоқот сўнгида икки томонлама ҳамкорликнинг келгуси истиқболларига оид масалалар атрофлича муҳокама этилди.