2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, тегишли қарорлар асосида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки бараварга ошириш орқали икки минг нафарга етказиш белгиланган, дейилади Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарида.

Шу муносабат билан, жорий йилда “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом”да назарда тутилган, шунингдек, “темир дафтар”  “аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “ёшлар дафтари”га киритилган, мазкур турдаги тавсиянома олиш учун талабгор бўлган жами 30 069 нафар хотин-қизлардан аризалар ўрнатилган тартибда қабул қилинди.

Ушбу аризалар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида тегишли ташкилотлардан иборат Ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан республикамиз бўйича 23 685 нафар хотин-қизларга ўрнатилган тартибда тавсияномалар берилди.

Мазкур тавсияномага эга бўлган хотин-қизларнинг 2 030 нафари Республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди:

 Қорақалпоғистон Республикаси — 114 та;

Андижон вилояти — 184 та;

Бухоро вилояти — 112 та;

Жиззах вилояти — 86 та;

Қашқадарё вилояти — 199 та;

Навоий вилояти — 60 та;

Наманган вилояти — 168 та;

Самарқанд вилояти — 227 та;

Сурхондарё вилояти —158 та;

Сирдарё вилояти — 50 та;

Тошкент вилояти — 179 та;

Фарғона вилояти — 223 та;

Хоразм вилояти — 114 та;

Тошкент шаҳри — 156 та.