Швеция пойтахтида ташкил этиладиган матчга футболчиларимиз шу кунларда янги мураббий Сречко Катанец бошчилигида қизғин тайёргарлик кўрмоқда. 

Tribuna.uz хабарига қараганда, легионерлар ҳам аста-секин Тошкентга етиб келмоқда. Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Достон Турсунов, Игор Сергеевлар аллақачон машқларни бошлаб юборган. Элдор Шомуродов ҳам бугун-эрта етиб келади.