Бу ҳақда Грузия жамоат телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ёнғин лифт шахтасида содир бўлган ва воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.

Liberty Bank бош директори Бека Гогичаишвилининг сўзларига кўра, ёнғин офис биноларига зарар етказмаган.

ЎзЖОКУ талабаси Азиза Шарофиддинова тайёрлади.