Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қудратжон Юсупов, ТДТУ ректори Садриддин Туробжонов, шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Аҳмедов ҳамда ТДТУ Олмалиқ филиали директори Алишер Самадов иштирок этиб, битирувчиларга самимий тилакларини билдирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2022/2023 ўқув йилида филиалнинг бакалавриат таълим йўналишини 355 нафар ҳамда магистратура мутахассислигини 17 нафар йигит-қиз тамомлади.

ТДТУ Олмалиқ филиалини имтиёзли диплом билан тугаллаган талабаларнинг ота-оналарига шундай билимли фарзандларни тарбиялагани учун филиал раҳбарияти томонидан ташаккурнома берилди.