Очиқлик, шаффофлик ва адолатни таъминлаш мақсадида синов жараёни ижтимоий тармоқлар орқали онлайн транслация қилинди. Унда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳам иштирок этган.

Имтиҳон саволлари тарих ва чет тили фанларидан тузилган бўлиб, жавоблар беш балли тизим асосида баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 2017 йил 20 июндаги қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, кўзи ожиз абитуриент имтиҳонда ҳар бир фандан камида “3” баҳо олса, ўқишга кирган ҳисобланади. Бундай тоифадаги шахслар учун давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилган.

Тошкент давлат юридик университети

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими