Бугунги кунда 1 629 та оиланинг 6 356 нафар оила аъзоси Халқ депутатлари туман кенгашининг қарорига биноан «Темир дафтар» рўйхатидан чиқарилди. Қолган 124 та оиланинг 488 нафар оила аъзосини белгиланган тартибда «Темир дафтар» рўйхатидан чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этяпти.

Яқинда ана шундай оилаларнинг бир гуруҳига «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Гулистон туман бўлими, бўлим қошида фаолият кўрсатаётган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатилди.

— Уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити, ижтимоий аҳволи ўрганиб чиқилди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Гулистон туман бўлими бош мутахассиси Матлуба Абдуллаева. — Шунга қараб уларга ёрдам берилади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, «Темир дафтар»га кирган, ижтимоийи ҳимояга муҳтож оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 6 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган бўлса, соғлиғида муаммоси бор бўлган Аҳмад фуқаро Мадина Қурбоновага 42 миллион сўм, «Ибрат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган Турсунбой Тавбаевга 26 миллион 875 минг сўм, «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Сабоҳат Пардаевага 4 миллион 500 минг сўм, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ўткир Тўйчиевга 28 миллион 177 минг сўм, «Соҳил» маҳалла фуқаролар йиғида яшовчи фуқаро Гўзал Тошмуродованинг мурожаатига асосан турмуш ўртоғи Абдуназар Шайбековга 2 миллион 601 минг сўм пул маблағлари соғлиғини тиклаш учун ўтказиб берган бўлсак, дори-дармон олиш учун «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғиннида яшовчи фуқаро Камола Юлдашевага 2 миллион 800 минг сўм, фуқаро Ирода Эгамовага 2 миллион сўм пул маблағлари ўтказиб бердик.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Гулистон туман бўлими ходимлари Халқ депутатлари туман кенгаши аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда турмуш шароити оғир, ёрдамга муҳтож оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатиш давом этяпти..

Бундан кўзланган асосий мақсад, ижтимоий аҳволи оғир, турмуш тарзида муаммоси бор фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиб, «Темир дафтар» рўйхатидан чиқишига кўмаклашиш. Бу борада олиб борилаётган ишлар натижасида «Темир дафтар» рўйхатидан чиқиб, турмуш шароити яхшиланаётган фуқаролар сони Гулистон туманида кун сайин кўпайиб боряпти, деб хабар беради «Маҳалла» хайрия жамғармаси Сирдарё вилоят бўлими матбуот хизмати.