Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов темир йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

«53 та корхона ва ташкилотда ташувлар хавфсизлигига риоя қилиш юзасидан текширувлар ўтказилди. Бунда темир йўллларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар, поездлар ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатларга риоя қилиниши, ходимларнинг сифат таркиби масалалларига алоҳида эътибор қаратилди. Жами 3577 та камчилик аниқланди, уларни баратараф этиш учун Инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатмалар киритилган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда вазирлик ва идораларнинг темир йўлларида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 1635 та профилактик тадбир ўтказилди.

Инспекция томонидан «Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл состави хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Темир йўл транспорти инфратузилмасининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда «Юқори тезликдаги темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари ишлаб чиқилган ва Транспорт вазирлигига киритилган.

Ҳозирда мазкур лойиҳалардан иккитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш босқичида бўлса, яна бири Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган.

Темир йўл кесишмаларида ҳаракатдаги таркибнинг автомашина билан тўқнашувлари бўйича 9 та ҳолат қайд этилган. Тўқнашувлар натижасида 2021 йилда 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Кесишмалардаги тўқнашувлар таҳлил қилинганда, барча ҳолатда автомобил ҳайдовчиларининг айби билан кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлаётгани аниқланган».