Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, унда ўсмир қизларимиз ҳал қилувчи баҳсда мезбон стол теннисчиларига қарши кортга чиқди. Афсуски, шиддатли кечган учрашувларда ўзбекистонлик ёш стол теннисчиларга озгина омад етишмади ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бироқ терма жамоамиз финалда мағлуб бўлганига қарамасдан, Осиё чемпионати йўлланмасини нақд қилишга эришди.