Жорий йилнинг 6-12 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этиб, 5 та медални қўлга киритди. Турнирда вакилларимиз 1 та олтин ва 4 та кумуш медаль соҳиблари бўлишди.

Мусобақада аёллар элита тоифасида яккалик пойгасида, Олга Забелинская, Янина Кускова.

Элита тоифасида микст-эфтафета баҳсларида Муроджон Холмуродов, Даниил Евдокимов, Бегзод Рахимбоев, Олга Забелинская, Янина Кускова, Маргарита Мисюрина.

Ёшлар ўртасида микст-эфтафета баҳсларида Алимардон Жамолиддинов, Муҳриддин Сафаров, Бегзод Баҳодиров, Самира Исмоилова, Виктория Ползунова, Мадина Давронова.

Ёш қизлар ўртасида яккалик дастурида эса Самира Исмоиловалар муносиб ўринларни эгаллаб, чемпионлар сафидан жой олдилар.