Хусусан, кеча 6 сентябрь куни "Термиз" дала ўқув майдонида Сурхондарё вилояти ҳудудидаги ҳарбий қисмлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари билан авиациянинг интенсив учиш ҳудудларида дала ўқув йиғини бошланди.
Маълум қилинишича, дала ўқув йиғинини ўтказишдан асосий мақсад тўпланган тажрибаларни янада мукаммаллаштириш, жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва уларни замонавий шароитларда ҳар томонлама таъминлаш бўйича эгалланган билимларни мустаҳкамлаш ҳисобланади.
Айни кунларда ўқув-услубий йиғин давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Толибон» Афғонистонни эгаллагач, кўплаб афғон ҳарбийлари жон сақлаш учун Ўзбекистонга қочиб ўтган. Август ойи ўрталарида афғон армиясининг ҳарбий учувчилари Ўзбекистон ҳудудига ўтиб, Сурхондарёдаги пахта майдонига қўнгани акс этган видео интернетда тарқалди.
Reuters ахборот агентлиги Ўзбекистондаги учувчилар билан телефон орқали гаплашиб, АҚШ уларни эвакуация қилишини интизор бўлиб кутаётганини маълум қилган эди.