“Universal elektrotexnik servis” МЧЖ томонидан харид қилинган “Zongtong” русумли автобуслар шаҳар йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.

Янги автобуслар шаҳардаги қуйидаги йўналишларда ҳаракатланади:

  • ШИ-1-сонли йўналиш: Темир йўл вокзали – Паттакесар маҳалласи;
  • ШИ-5-сонли йўналиш: Истиқлол майдони – “Тахта” бозори – Мангузар масжиди – Темир йўл вокзали – Истиқлол майдони (айланма йўналиш).

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, янги автобуслар аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Янги автобусларнинг йўналишга чиқарилиши Термиз шаҳрида жамоат транспорти хизматларини янада такомиллаштириш ва йўловчилар учун қулайликларни оширишга қаратилган.