Маълумки, 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Тест синовлари кунига икки сменада:

1️ смена 07:00 дан 10:00 га қадар;

2️ смена 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

 Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилишини инобатга олган ҳолда абитуриентлар тест синовларига бош кийим (кепка, панама) билан келишлари мумкин.