Жумладан, ишчи гуруҳнинг кечаги ўрганишлари натижасида ҳам қатор камчиликлар бартараф этилди.

Юқори Чирчиқ тумани “Саксонота”, “Миробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида электр симларининг узилиши натижасида 100 га яқин  хонадонларда  электр таъминоти  узилиб қолган.

Ушбу масала тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, носозликлар шу куннинг ўзидаёқ бартараф этилган.

Қуйи Чирчиқ тумани Абай номли маҳалла фуқаролар йиғинидан Тўқбой маҳалласига  йўналтирилган ер усти юқори босимли газ қувури пайванд чокидан ёрилиши натижасида 2 мингдан ортиқ хонадон табиий газ таъминотидан узилиб қолган.

Чиноз тумани Маданият маҳалласидаги газ қувурида юзага келган носозлик натижасида эса 1500 дан ортиқ хонадонда табиий газ тўхтаган.

Мазкур ҳудудларда газ қувридаги пайвандлаш ишлари 2 соат ичида якунига етказилган ҳамда таъминот қайта тикланган.

Шунингдек, Бўка туманига 32, Ангрен шаҳрига 250, Бўстонлиқ туманига 13, Бекобод туманига 17, Зангиота туманига 52, Қибрай туманига 10,6,  Оҳангарон туманига 50 ҳамда Ўрта Чирчиқ туманига 24 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилган.

“Тезкор штаб” фаолияти  узлуксиз давом этмоқда.