Бу ҳақда The Indian Express газетаси штат расмийларига таяниб хабар берди.
Кучли портлаш икки қаватли саноат биносининг қулашига олиб келди, вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин. Фавқулодда ҳодиса жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, деб хабар беради tass.ru.