Бу ҳақда The Wall Street Journal ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралардаги араб воситачиларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Исроил ҳудудда ўрнатилган камералар ва датчиклар маълумотларига эга бўлмоқчи, шунингдек, ўз қўшинларининг бир қисмини йўлакда сақламоқчи.
Ғазодаги ҲАМАС жангариларининг Исроилга ҳужумига жавобан бошланган ҳарбий операция доирасида Исроил ҳукумати 2024 йил бошида йўлак устидан назоратни тиклашни режалаштираётганини эълон қилди. ЦАХАЛ бу мақсадига май ойида эришди.
The Wall Street Journalнинг таъкидлашича, бундай шартлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни тузиш йўлидаги муҳим тўсиқларга айланади. Мисрдаги юқори мартабали манбага кўра, Қоҳира Исроил қўшинларини Филадельфия йўлаги ва Рафаҳ чегара пунктидан тўлиқ олиб чиқиб кетишга чақирмоқда. Нашрнинг қўшимча қилишича, Исроил вакиллари бу мавзуни Қоҳирада воситачилар билан муҳокама қилган, бироқ “бу борада сезиларли силжишга эришилмаган”.
19 август куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху билан Ғазода ўт очишни тўхтатиш режасини уч соат давомида муҳокама қилди. Музокаралар якунида Исроил ҳукумати раҳбари идораси Исроил Вашингтоннинг сулҳ режасини қабул қилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради rtvi.com.