Айнан шу масалани ечиш, жойлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ва хизмат кўрсатиш кўламини яхшилаш борасида Сирдарёлик тиббиёт ходимлар муҳим қадамларни ташлашди.
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қуйиш баробарида, жойларда аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирларини бошлаб юборишди. Шу билан бирга ҳозирги вақтда кенг тарқалган диабет, юрак-қон томир каби касалликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш ва фаол жисмоний ҳаракатни йўлга қўйиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини йўла қуйди.
Куни кеча Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Акром Азизбеков, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Ёрбек Маманазаров, “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш” Сирдарё вилоят ҳудудий булими мудири Тожихон Ғоффоровалар ана шу мақсадда вилоятнинг Сардоба туманидаги "Ота юрт", Мирзаобод туманидаги Дунг ариқ маҳалла фуқаролар йиғинларида ва Оқолтин туманидаги 15-қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлишди.
Улар ўша ҳудудларни аҳолиси билан уйма-уй юриб, учрашди. Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябридаги "Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва бошқа меъёрий ҳужжатларни мазмун моҳияти ва қолаверса аҳолини тиббий хатловдан ўтказиш ва антропометрик кўрсаткичларни ўлчаш ишлари тўғрисида уларга маълумот беришди.
Садоба, Оқолтин ва Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаларининг бош шифокорлари уларга ҳамроҳлик қилишди. Хонадонма хонадон юришиб ўтказилган хатлов натижаларини кўздан кечириш билан бирга, хатловдан ўтказилмаган хонадон аъзоларини хатловдан ўтказиш ва антропометрик кўрсаткичларини ўлчаш ишларида бирламчи тиббий санитария муассасалари ходимларига кўмаклашди.
Бир сўз билан айтганда, Сирдарёда ўтказилаётган бу каби тадбирлар вилоят аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини шаклланишига, турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволаш имконини бермоқда.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати