1985 йилда ишга туширилган мазкур бино таъмирига инвестиция дастури асосида давлат бюджетидан 11 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Шунингдек, муассаса хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган, замонавий 630 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Бу ерда ҳозирги кунга қадар мавжуд бўлган 80 ўринли туғруқ мажмуаси ўрнида 110 ўринли туманлараро перинатал маркази ҳам ташкил этилгани ҳудуд аҳолиси учун янги қулайликлар яратди.

Бинонинг очилиш маросимида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, нишонликлар ва тиббиёт ходимларини янги, барча қулайликларга эга ишга тушаётган бино билан ҳамда  Мустақилликнинг 32 йиллиги ва мазкур шодиёна билан табриклади