Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:

- тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;

- тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

- Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;

- тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади. 

Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:

  • “Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management);
  • “Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили” (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);
  • “Жамоат саломатлиги: овқатланиш” (Public Health: Nutrition);
  • “Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);
  • “Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).