Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган видеоселектор йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрда тасдиқланган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш, ривожлантириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури” юзасидан вазирлик тизимида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Йиғилишда департамент мудири Абдуғаффор Қирғизбоев, олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар раҳбарлари, Ўзбек тили ва адабиёти кафедралари мудирлари, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини ошириш борасидаги сайъ-ҳаракатлар тилимиз илм-фан тили сифатида ривожланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Янги ўқув йили олдидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини китоб ва дарсликлар, ўқув қўлланмалари, билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Айни пайтда вазирлик тизимидаги барча олий таълим муассасаларида Ўзбек тили ва адабиёти кафедралари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 7 тасида “Ўзбек тили ва адабиёти”, 13 тасида эса “Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланяпти.
2019-2020 ўқув йилида Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили бакалавр йўналишида 7522 нафар, Ўзбек тили ва адабиёти йўналишида 3895 нафар бакалаврлар тайёрланган бўлса, 172 нафар талаба лингвистика (ўзбек тили) магистратура мутахассислигига, 94 нафар талаба Ўзбек тили ва адабиёти магистратура мутахассислигига эга бўлди. Ўзбек филологияси йўналишида тайёрланадиган тадқиқотчилар 239 нафарни ташкил этди.
Видеоселектор йиғилишида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Олий таълим муассалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Абдували Ҳолиқов ҳамда вазирликнинг олий таълим стандартлари ва норматив таъминоти бош бошқармаси бошлиғи Саидмурод Ниёзбековлар нутқ сўзлаб, юқорида кўрсатилган фармон ва дастур дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар, олийгоҳлардаги ўзбек тили кафедраларининг фаолияти, истиқболдагни режалар юзасидан маълумотлар бердилар.
Йиғилиш сўнгида иштирокчилар мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, бир қатор таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.