Бу ҳақда goalmedia.co сайти хабар берди.

Патрик Клюйверт билан ҳамкорлик тугаганидан сўнг Индонезия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди. Шу пайтда ўзбекистонлик мутахассис Тимур Кападзе ўз номзодини тақдим этишга тайёр эканини маълум қилди.

“Мен Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёрман, иншааллоҳ. Ҳозирда мен ҳеч қайси клуб билан шартнома тузмаганман, шунинг учун таклифни кутяпман,” — деди Кападзе спорт таҳлилчиси Эффенди Газали билан суҳбатида.

Мураббий шунингдек, Индонезия мухлисларининг илиқ муносабатидан миннатдорлигини билдирди:

Мен Индонезияни ва унинг мухлисларини яхши кўраман. Жуда кўп одамлар менга ижтимоий тармоқларда ёзиб, терма жамоани мен бошқаришимни сўрашди. Бу мени жуда ҳиссий ҳолатга солди,” — деди у.

Индонезия футболи атрофидаги муҳокамалар кучайган бир пайтда, кўпчилик энди “Кападзе Гарудага мосми?” деган савол билан қизиқмоқда.

Маълумот ўрнида:

“Гаруда” — бу Индонезия миллий рамзи бўлган мифологик қуш номи. У ҳинд афсонасида учувчи, кучли ва қудратли жонзот сифатида тасвирланади.

Индонезияда “Гаруда” сўзи ватан ва миллий ифтихор рамзи бўлиб, шунинг учун Индонезия терма жамоасини ҳам “Гаруда” деб аташади.