Ўқув Россия Федерациясининг Оренбург губерниясидаги «Донгуз» дала ўқув майдонида ўтказилди.
Қўмондонлик штаби ўқувларини Ўзбекистон томондан мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Шухрат Холмуҳамедов, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари бевосита кузатиб борди.
Ўқувларда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ўз маҳоратларини ҳар тарафлама намойиш қилди ва ташкилотчилар ҳамда ҳамкорлар эътирофини қозонди.
Бундай халқаро ўқувлар ҳарбий хизматчиларимизни ҳар тарафлама тоблаб, тажрибаси ортишида муҳим ўрин тутади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.