ЖССТ шакардан ташқари углеводлар ва крахмал истеъмол қилишдан узоқроқда бўлишни тавсия қилмоқда. Тишлар учун энг хавфли маҳсулотлар эса оқ нон, крекерлар, печенье, пирожний, чипс ва таркибида туз миқдори кўп бўлган озиқ-овқатлар экан.

Олимлар шунингдек, шакарнинг милкларга зарарли эканлигини таъкидлашмоқда: уларнинг айтишларича, шакар истеъмол қилиш натижасида милклар қонайдиган бўлиб қолади.