Учрашувда икки давлат муносабатларини мустаҳкамлаш, истисносиз барча соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон Грузия билан муносабатларимизни қадрлайди ва ҳар икки халқ манфаати йўлида алоқаларни кенгайтириш тарафдори. Давомли мулоқот ва қўшма ташаббуслар бўйича ишлашда давом этамиз“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.