Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томонлама алоқаларимиздаги юқори динамикани давом эттиришга келишиб олинди.
Суҳбатимиз савдо, транспорт-логистика алоқалари, минтақавий хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик каби кенг кўламли йўналишларни қамраб олди. Ўзбекистоннинг тараққиётини доимий қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, барқарор, фаровон ва ўзаро боғланган минтақани барпо этишга қаратилган умумий интилишларимиз учун Хитой томонига миннатдорлик билдирамиз, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.