Учрашувда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Қатор минтақавий ва глобал мавзуларни, икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, жумладан, ҳуқуқий ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, бошқарув ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида илғор тажриба алмашиш масалалари кун тартибимиздан ўрин олди. Шунингдек, мамлакатларимизда ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашувчи адлия тизимларимиз ўртасидаги институционал ҳамкорликнинг янги имкониятларини кўриб чиқдик, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.