Унда Ўзбекистон Президентнинг жорий йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти қаламга олинган.
Унда ушбу муҳим ҳужжат республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсадида қабул қилингани қайд этилган.
Мазкур мақолада Туризм транспорт коридори бўйлаб ер участкаларини реализация қилиш ва автомагистраль йўллари бўйлаб замонавий стандартларга жавоб берадиган “Карвонсарой”ларни ташкил этилиши маълум қилинган.
“Ҳар бир “Карвонсарой”нинг ташқи кўриниши анъанавий архитектура ва ушбу ҳудуднинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши, уларда туризм хизматлари, ҳунармандчилик ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга, шу жумладан, электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, автотураргоҳ ҳамда замонавий санитария-гигиена шохобчаларининг мавжуд бўлиши, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир “Карвонсарой” атрофида дарахт ва бута кўчатларини экиш назарда тутилган”, деб ёзади «Asia-Plus» ахборот агентлиги.