Тожикистон Бош вазири «Samsung» бренди остида ишлаб чиқарилаётган совутгичлар ишлаб чиқарилиши билан танишди.

Бундан ташқари, делегация қолип ва штамплар, сув насослари, саноат кондиционерлари, лифтлар ва эскалаторлар ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечирди. «Osten» бренди остида тайёрланаётган “ақлли” газ ҳисоблагичлар билан танишиш жараёнида Тожикистон Бош вазирига Ўзбекистонда жорий этилаётган «Газни тижорат ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими» дастури ҳақида сўзлаб берилди.

Тожикистон делегацияси, шунингдек, металл конструкциялар ва сэндвич-панеллар, дераза ва эшиклар учун аксессуарлар, панел радиаторлар, шунингдек, алюминий композит панеллар ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюрди. Жорий йил Душанбе шаҳрида «TEXNOPARK» МЧЖнинг шоу-румини очиш масаласи муҳокама қилинди.
