62 ёшли Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзода оилавий низо туфайли ўз жонига қасд қилишга уринган, деб хабар беради "Ховар" миллий ахборот агентлиги мамлакат Бош прокуратурасига таяниб.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, ҳодиса 11-август куни эрталаб соат бешларда вазирнинг Душанбедаги уйида бўлган. Худоёрзода хўжалик пичоғи билан ўз жонига қасд қилишга уринган.

Оила аъзолари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни пайтда Х. Худоёрзода “Истиқлол” соғломлаштириш комплекси” давлат муассасаси касалхонасига ётқизилган ва операциядан сўнг шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. Аҳволи қониқарли.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.