Дастлаб, меҳмонлар Имом Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар. Бу мўътабар зот мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловат этилди, эзгу ва хайрли дуолар қилинди. 

Меҳмонлар мажмуа зиёрати доирасида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ва изчил ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. 

Шундан сўнг, делегация вакиллари Термиздан Самарқанд шаҳрига етиб келдилар.

Жорий йил 14 март куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси У.Алимов Самарқанд вилояти “Саразм-Жартепа” чегара масканида Тожикистон делегациясини кутиб олдилар.

Айни дамда делегация вакиллари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишмоқда.