Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Божхона органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали Тожикистонга чиқиб кетаётган мототранспорт воситаси текширилди.

1999 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Лочин» русумли мототранспорт воситасининг тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган, божхона декларациясида кўрсатилмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Текширув давомида тахминий қиймати 1 млрд 50 млн сўмга тенг бўлган, жумладан «Иммуноглобулин», «Ферритин» каби 21 номдаги дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Айни пайтда ушбу дори воситалари юзасидан экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.