Тадбир давомида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқаро 9 кг 100 гр. “опий” гиёҳванд моддасини 54 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, улар муқаддам тожикистонлик наркокуръер томонидан контрабанда йўли билан Ургут тумани ҳудудига ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ушбу гиёҳванд моддани харидорга бериб, ундан олинган пул маблағини тожикистонлик наркосавдогарга етказиб беришлари эвазига 2700 АҚШ доллари олишлари керак бўлган.