Шундан сўнг машъала Япониянинг 47 префектураси бўйлаб 121 кун давомида олиб ўтилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Миллий Олимпия қўмитасига таяниб.

Кейинги йил Япониянинг шарқий қисмида содир бўлган зилзилага 10 йил тўлиши муносабати билан машъала эстафетаси мазкур  табиий офатдан энг кўп жабр кўрган ҳудудларнинг қайтадан ҳаётга келишининг рамзий тимсоли бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, эстафета ҳозирги бутунжаҳон бўйлаб ҳукм сураётган COVID-19 пандемияси даврида инсониятнинг матонати, бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги рамзи бўлган Олимпия ўйинлари арафасида умид машъаласи бўлиб аланга олади.

Шундай қилиб, олимпия машъаласи 9 июль куни Олимпия ўйинлари очилишининг тадбири арафасида Токиога етиб келади. COVID-19 пандемияси тарқалиши сабабли кечиктирилган “Токио-2020” Олимпия ўйинлари машъаласининг эстафетаси имкон қадар тор доирада ўтказилиши кўзда тутилган.

Мазкур тадбирда 10 минг нафар иштирокчи машъалани олиб ўтиши режалаштирилмоқда.