Медаллар жадвалида мамлакатимиз мукофотга сазовор бўлган 93 мамлакат орасида 32-ўринда. Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўриндамиз, МДҲда Россия ОҚдан кейин иккинчимиз.
Мусобақанинг охирги кунида АҚШ пешқадам бўлиб олди – 113 та медаль (39🥇, 41🥈, 33🥉). 2-ўринни Хитой эгаллади – 88 та медаль (38🥇, 32🥈, 18🥉), Олимпиада мезбони Япония 3-ўринда – 58 та медаль (27🥇, 14🥈, 17🥉).
Қўшниларимиз орасида Қирғизистон энг яхши натижа кўрсатди – 70-ўрин, 3 медаль (2🥈, 1🥉). Лицензиялар сони – 16 та.
Туркманистон ўз тарихидаги биринчи ва ягона Олимпия мукофотини қўлга киритди (1🥈) ва 77-ўринни эгаллади. Лицензиялар сони – 9 та.
Қозоғистон 8 та “бронза” медалини қўлга киритди ва 83-ўринни эгаллади. Лицензиялар сони – 97 та.
Тожикистон медалларни қўлга кирита олмади. Лицензиялар сони – 10 та.
Токио Олимпиадаси натижалари
Олимпия ўйинлари Ўзбекистон учун бешта мукофот билан якунланди, улардан 3 таси "олтин", 2 таси "бронза". Умумий ҳисобда терма жамоа 17 спорт тури бўйича 71 та лицензияга эга эди.
Ўзбекистон деҳқон ва фермерлари ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларига
- Рустами Эмомалини Ўзбекистон Республикасининг “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон Президенти Тожикистон парламенти Мажлиси миллий Раисини қабул қилди
- Дрон технологияларини иқтисодиёт тармоқларига кенг жорий этиш масалалари кўриб чиқилди
- Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда
- Коксаки вируси қандай касаллик ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?