Унда Олимпия ўйинлари иштирокчилари Японияга йўл олишдан камида 72 соат олдин тест топширишлари зарур эканлиги кўрсатилган. Олимпиадада бўлган пайтлари эса энг камида уч марта тест топширишлари керак бўлади. Шунингдек, Ўйинларда расмий шахс қайси вазифани бажаришига қараб Олимпиада давомида мунтазам тест топширишлари ҳам талаб қилиниши мумкин.
Шунингдек, ниқоблардан фойдаланишда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига амал қилишга даъват қилинди. Ўйинлар иштирокчилари Японияда бўлишлари давомида ниқоблари етарли бўлишига ишонч ҳосил қилишлари керак, чунки бунинг учун уларнинг ўзлари масъулдирлар. Ниқоблар энг камида икки қатламли, яхшиси – уч қатламли бўлиши лозим.
Ушбу Қўлланма нашрнинг биринчи таҳрири бўлиб, у мунтазам равишда янгиланиб борилиши режалаштирилган.