Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг UNIDO — саноатни ривожлантириш ташкилоти (  UNIDO | United Nations Industrial Development Organization) офисида бўлиб ўтган мазкур семинарда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олди.

Халқаро ташкилот мутасаддилари ва мавзуга халқаро даражада алоқадор бўлган мутасаддилар олдида Андижон ҳақидаги маълумотлар шахсан вилоят раҳбари томонидан сўзлаб борилди.

Маълумот учун: UNIDOга 170 та давлат аъзо бўлиб, унинг асосий стратегик устувор йўналишлари қаторидан мамлакатларнинг ривожланиш йўлларини яратиш жой олган. 

Шунингдек, иқтисодий рақобатбардошликни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим муассасалари ва институтилар ривожини мустаҳкамлаш ҳам ЮНИДОнинг (Организация Объединенных Наций по промышленному развитию) асосий мақсадларидан саналади.