Мамлакатда 12 июль ҳолатига касалликка чалинганлар сони 7721 нафарга етиб, бу бутун мамлакатдаги ҳолатларнинг учдан бир қисмидан кўпроқни ташкил этаётган бўлсада, ҳукумат муассасаларни ёппасига ёпишни режалаштирмаяпти.
“The Guardian” нашрининг ёзишича, шаҳар раҳбариятида муассасаларни мажбуран ёпишга ваколат йўқ. Шу боис шаҳар ҳокимияти ўз ихтиёри билан фаолиятини тўхтатиб турган муассасаларга субсидия тўлашга ваъда берди. Ўн кун ёки ундан ортиқ вақт давомида ишини тўхтатган тунги клублар 500 минг иен олиши мумкин.
Маълумот учун, Токиода пандемия сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат 7 апрелдан 25 майгача амал қилди. Сўнгра Япония ҳукумати чекловларни юмшатишга қарор қилди.