Ўтган вақт мобайнида корхона  барқарор ривожланиб, мамлакатимиз қурилиш саноатига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Инвестиция лойиҳа қиймати 60 миллион  доллари бўлган мазкур субъектнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 360 минг тоннани ташкил этади.  Россия,  Австрия,  Германия ва Хитойдан келтирилган энергия тежамкор технологиялар ўрнатилган корхонада 400дан ортиқ сурхондарёлик йигит-қизлар меҳнат қилишмоқда.

Эътиборлиси, корхона ишлаб чиқариш фаолиятини тўлиқ муқобил энергия, яъни кўмирда амалга оширади. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўмирнинг 6 фоизи маҳаллий, қолган 94 фоизи қўшни давлатлар ҳисобига тўғри келади. Яна бир маълумот, корхонанинг экологияга таъсирини камайтириш мақсадида замонавий филтрлар ўрнатилган. Ҳозирда бу ерда М-450, М-500 маркадаги цемент турлари ишлаб чиқарилади. Корхонада тайёрланган маҳсулотлардан нафақат бино ва иншоотлар қуришда балки нефт-газ, сув хўжалиги соҳаларида ҳам кенг фойдаланилмоқда.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ташкил этилган пресс-тур давомида ОАВ вакилларига корхонанинг ана шундай ўзига хос жиҳатлари хусусида батафсил маълумот берилди.