Томдида маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди. Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси томонидан Зарафшон шаҳар “Алишер Навоий” МФЙ биносида 36-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган жазони ўташ даврида ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилган, жазони ўташ даврида интизомий жазоларга тортилмаган, ижобий тавсифномага эга ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 6 нафар маҳкумга инсонпарварлик тамойили қўлланилди. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 74-моддасига асосан жазони енгилроғи билан алмаштириш юзасидан киритилган тақдимномалар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб қаноатлантирилди ва маҳкумлар ўз оиласи бағрига қайтди.

Муҳими, суд томонидан жиноят содир этган, бироқ қилмишнинг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва аҳлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтишга имкон берилди. Бу эса, халқимизнинг кечиримлилик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларнинг рўёбга чиқарилиши билан бир қаторда, жазодан озод этилган маҳкумларнинг жамиятда ўз ўрнини топишга, оила аъзолари, фарзандлари, шунингдек эл-юрт тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишларига яна бир имкон яратади.

Н.Баракаева

Жиноят ишлари бўйича 

Томди туман судининг архивариуси