Тадқиқотчиларнинг айтишича, юракнинг чўзилиши ёки шарсимонлик даражаси артериал фибрилация ва юрак етишмовчилиги хавфини аниқлаши мумкин. Бу борадаги тадқиқотлар натижалари Риа новости манбасида эълон қилинди.
Гап шундаки, инсон танаси мураккаб мувофиқлаштирилган тизим бўлиб, бу ерда юрак асосий ҳаракатлантирувчи кучдир. У тинимсиз қонни “помпалайди”, кислород ва озуқа моддаларини тўқималар ва органларга етказиб беради. Юрак мушаги кўпроқ ёнбошга ётган нокка ўхшайди. Ва вақт ўтиши билан нисбатлар ўзгаради.
— Бу турли омиллар, жумладан, ёш, турмуш тарзи, саломатлик ҳолати таъсирида содир бўлади, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор, “Ҳадассаҳ Медикал Москва” юрак-қон томир маркази раҳбари Aидар Шарафеев. Юрак шакли кексаликда сезиларли даражада ошиши мумкин. Сурункали гипертензия ёки диабет каби касалликлар ҳам бунга таъсир қилади. Янги туғилган чақалоқларда юрак шакли тўп кўринишига яқин бўлади, аммо 12 ёшга келиб у овал шаклга киради. Гипертензив, тўлиқликка мойил бўлган одамларда ва эркакларда бу орган охир-оқибат конус шаклига эга бўлади, аёлларда, айниқса, астеник физикада, у кўпинча овал бўлиб қолади.
Соғлом одамнинг юраги ҳажми унинг вазни, бўйи, метаболизмга боғлиқ ва позицияси — горизонтал, вертикал ёки кўкрак қафасининг шакли, ёши ва қон босимига мойиллигига кўра белгиланади.
Ушбу органнинг узунлиги ўндан ўн беш сантиметргача, тагликдаги кенглиги саккиздан ўн сантиметргача бўлади. Бу чегаралардан ошиб кетадиган ўлчамлар — турли касалликларни кўрсатиши мумкин: банал гипертензиядан юрак касалликларига қадар.
Олимлар ўлим сабаблари орасида дунёда биринчи ўринда турадиган юрак-қон томир касалликларини эрта башорат қилиш йўлларини изламоқда.
— Юракнинг шакли органнинг тузилиши ва фаолиятига таъсир қилувчи оғишлар ёки ҳолатларни, аномалияларни кўрсатади. Бу юрак-қон томир касалликларининг эрта прогнозчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин, — дейди Шарафеев.
Шмидт номидаги юрак институти кардиология кафедраси ва тадқиқот ҳаммуаллифи, тиббиёт фанлари доктори Кристин Aлберт эса юрак шаклининг ўзгариши касалликнинг биринчи аломати бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Шаклнинг ўзгариши ишончли ва интуитив тасвирлар билан биргаликда ҳаёт сифатини ёмонлаштирадиган иккита умумий юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда муҳим қадамдир, дейди мутахассис.
Олимларни тадқиқотларни давом эттиришни режалаштиряпти. Турли ташхислар билан юракнинг бошқа қисмлари морфологияси қандай ўзгаришини аниқлаш керак. Жараёнда олимлар ультратовуш ёрдамида олинган тасвирлардан ҳам фойдаланмоқчи.
Лазиза ЭРМАТОВА тайёрлади.