Амударё тумани «Қиличбой» ОФЙ ҳудудида фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган оқ қуш топилган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё тумани инспекциясининг давлат инспекторлари мазкур ноёб оқ қушни туманда жойлашган «Сай кўл»га - табиат қўйнига қўйиб юборди, деб хабар беради Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Оқ қушлар тинчлик ва поклик рамзи. Улар инсон оқ қалби каби буюкликка талпинади.