Терма жамоамизнинг тўққиз нафар вакили белгиланган талабларни бажариб, ушбу мусобақада иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Барча қитъадан 1500 нафар дунё енгил атлетикасининг ёш юлдузларини жамлайдиган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам стартга чиқади.
Терма жамоамиз таркиби:
Лидия Подцепкина (100 метрга тўсиқлар оша югуриш) – 13,77 (14,20 мусобақа нормативи)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш) – 12.91 метр (12.85)
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) – 13.92 (12.85)
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш) – 15.55 (14.50)
Элина Силямиева (босқон улоқтириш) – 57.58 (57.50)
Моҳигул Арзиева (етти кураш) – 5311 (5300)
Дунёзод Сайфуллаев (диск улоқтириш) – 57.10 (56.50)
Аюбхон Фаёзов (босқон улоқтириш) – 73.07 (68.30)
Самандар Маҳмудов (ўн кураш) – 7090 (7050).