Вилоят ҳокими ташаббуси ва кўмаги билан эса Куймозор, Ибрат, Еттикон, Катта Қурама, Зарбдор, Бахт маҳаллаларида ичимлик суви, йўл, электр энергияси таъминотидаги муаммолар бартараф этилди.
Жорий 2021 йилда яна Шарқ, Кужрон, Қодиробод ва Сарой маҳаллалари ҳам обод бўлади. Айни кунларда бу жойларда қизғин ҳаракатлар давом этмоқда.
Бундан ташқари, энг чекка ҳудудлардан бири бўлган Узумзор эса гўзал қиёфага кирмоқда. Бу ерда 351 та хонадонда 1720 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Улар асосан узумчилик билан шуғулланишади. Кейинги йилларда плёнка остига қулупной ва картошка экишда ҳам илгарилаб кетишди.
Меҳнаткаш одамлар маҳалланинг ободлашаётганидан хурсанд. Чунки лойиҳага кўра, электр таъминоти бўйича 3 та трансформатор пункти, 3,9 километр ички тармоқ мукаммал ва жорий таъмирланади. 110 та хонадонга уйлари фасадларини ўзгартириш учун чизма таклифлар берилган.
Шунингдек, тумандаги Калвак, Кумидон маҳаллаларида ҳам туман ҳокимлиги ташаббуси билан ички йўллар, ичимлик суви, электр таъминотидаги муаммолар ҳал қилишга киришилди.