Бугун кун давомида 4 нафар ҳамюртимиз ўйин ўтказди. 

Унда вакилларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди: 

Шамсиддин Воҳидов - Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) 0,5:0,5

Жавоҳир Синдаров - Денг Киприано Реан (ЖАР) 1:0

Нодирбек Якуббоев - Малек Кониахли (Миср) 1:0

Нилуфар Якуббоева - Ева Репкова (Словакия) 0,5:0:5

Нодирбек Абдусатторов рейтинги юқорилиги сабаб, баҳсларни 2-босқичдан бошлайди. У бугун Боку шаҳрига етиб борди

Эртага 1-босқич доирасида 2-партия ўйинлари ўтказилади. Агар 2-партия якунларига кўра ғолиб аниқланмаса, 1 август куни тай-брек ўйналади.